ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 32
(1-73)
ЎН САККИЗИНЧИ ДАВО

Эй шукрни тарк этиб, шикоятга ўтган хаста!

Шикоят бир ҳақдан келади. Сенинг бирор ҳаққинг зое бўлмаганки, шикоят қилсанг. Балки сенинг зиммангдаги ҳақ бўлган кўп шукрлар бор, қилмадинг. Жаноби Ҳақнинг ҳаққини бермай, ҳақсиз бир суратда ҳақ истаётгандек, шикоят этаётирсан.

Сен ўзингдан юқори мартабалардаги соғломларга қараб шикоят этолмайсан. Балки сен ўзингдан сиҳат жиҳатидан паст даражаларда бўлган бечора хасталарга қараб шукр қилишга буюрилгансан. Сенинг қўлинг синган бўлса, кесилган қўлларга боқ! Бир кўзинг бўлмаса, иккала кўзи кўрларга боқ! Аллоҳга шукр эт!

Ҳа, неъматда ўзидан юқорига боқиб шикоят этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар мусибатзаданинг ҳаққи эса, ўзидан мусибати зиёдароқ бўлганларга боқмоқдирки, шукр этсин. Бу сир баъзи рисолаларда бир мисол ила изоҳланган, қисқачаси шуки:

Бир зот бир бечорани бир минорага чиқаради. Миноранинг ҳар поғонасида биттадан турли хил эҳсон, биттадан ҳадя беради. Миноранинг энг юқорисида эса, энг катта бир ҳадяни беради.

Аудио мавжуд эмас