ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 33
(1-73)

У турли хил ҳадяларга жавобан ундан ташаккур ва миннатдорлик исталгани ҳолда, у тажанг одам у поғоналарда кўрган ҳадяларни унутиб ва ёхуд кам кўриб, шукр этмай, юқорига боқиб, "Кошки бу минора баландроқ бўлсайди, янада юқорига чиқсайдим! Нима учун у тоғ каби ва ёхуд нариги минора каби жуда баланд эмас?" деб шикоят қила бошласа, нақадар куфрони неъматдир, бир ҳақсизликдир!

Шунингдек, бир инсон йўқдан вужудга келиб, тош бўлиб эмас, дарахт бўлиб қолмай, ҳайвон бўлиб эмас, инсон бўлиб, мусулмон ўлароқ, кўп вақт сиҳат-саломатлик кўриб, неъматнинг юксак бир даражасини қозонгани ҳолда, баъзи нуқсонлар етганда, сиҳат-саломатлик каби неъматларга лойиқ кўрилмагани учун ёки ихтиёрини суиистеъмол қилиш билан қўлидан чиқаргани ёхуд қўли етишмагани учун шикоят этиш, сабрсизлик кўрсатиш, "Эй воҳ, нима қилдимки, бу иш бошимга келди?" дея Рубубияти Илоҳияни танқид қилишдек бир ҳолат, моддий хасталикдан мусибатлироқ бўлган бир маънавий хасталикдир. Синган қўл ила урушганда баттар бўлганидек, шикояти ила хасталигини зиёдалаштиради.

Оқил удирки, сирига биноан, таслим бўлиб сабр қилади, то у хасталик вазифасини битирсин, кетсин.

Аудио мавжуд эмас