ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 30
(1-73)

Бахтиёрдир у авлодки, падар ва волидаси хасталик чоғларида уларнинг ғоят таъсирчан қалбларини мамнун этиб, хайрли дуоларини олади!

Ҳа, ижтимоий ҳаётда энг муҳтарам бир ҳақиқат √ падар ва волиданинг шафқатларига жавобан, хасталанган вақтларида, уларга камоли ҳурмат ва фарзандона шафқат ила муомала қилишдир. Ва бундай муомала қилган одобли авлоднинг ҳолатини ва инсониятнинг юксаклигини намоён этгувчи у вафодорона лавҳани ҳатто малоикалар ҳам "Мошоаллоҳ, Боракаллоҳ," деб олқишлайдилар.

Ҳа, хасталик вақтида, хасталик аламини йўққа чиқарадиган ғоят хуш ва севинчли лаззатлар бор. Бу лаззат унга кўрсатилаётган шафқатлардан, ачиниш ва марҳаматлардан келади.

Ҳамда хаста дуосининг мақбулияти аҳамиятли бир масаладир. Мен ўттиз-қирқ йилдан бери қулунч дейилган хасталигимдан шифо тилаб дуо қилардим. Мен англадимки, хасталик дуо учун берилган. Дуо эса дуони кетказмайди, яъни, дуо ўзини ўзи бекор қилмайди. Шундан англадимки, дуонинг натижаси охиратга қаратилган (Изоҳ). Ўзи ҳам бир нави ибодатдир.

Аудио мавжуд эмас