ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 27
(1-73)

Жумладан, бола туғишдан келган хасталиклар (Изоҳ) ва қорин санчиғидан ёки чўкиб ва ёниб ва вабо ила вафот топган одамлар маънавий шаҳид бўлганидек, кўп муборак хасталиклар борки, валийлик даражасига ўлим билан эриштиради.

Ҳамда хасталик дунё ишқини ва алоқасини сусайтирганидан, вафот ила аҳли дунё учун ғоят аламли ва аччиқ бўлган дунёдан ажралишни енгиллаштиради, баъзан эса севдиради.

(Изоҳ): Бу хасталикнинг маънавий шаҳидлик қозонтириши нифос даври бўлган қирқ кунга қадардир.

ЎН ОЛТИНЧИ ДАВО

Эй қийинчиликдан шикоят этаётган хаста!

Хасталик инсонларнинг ижтимоий ҳаётида энг муҳим ва ғоят гўзал бўлган ҳурмат ва марҳаматни юзага чиқаради. Чунки инсонни ваҳшатга ва бағритошликка йўлиқтиргувчи бепарволикдан қутқаради. Чунки,

Аудио мавжуд эмас