ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 26
(1-73)
ЎН БЕШИНЧИ ДАВО

Эй оҳу-фиғон чекаётган хаста! Хасталикнинг суратига боқиб "Вой" дема, маъносига боқ "Оҳ!" де. Агар хасталикнинг маъноси гўзал бир нарса бўлмаса эди, Холиқи Раҳийм энг севган бандасига хасталикларни бермас эди. Ҳолбуки, саҳиҳ ҳадисда борки:
(Ав камо қол). Яъни, "Энг зиёда мусибат ва машаққатга гирифтор бўлганлар, инсонларнинг энг яхшиси, энг комилларидир". Бошда Ҳазрати Айюб алайҳиссалом, анбиёлар, сўнгра авлиёлар ва сўнгра аҳли салоҳат чеккан хасталикларини ҳар бири биттадан холис ибодат, ҳар бири биттадан Раҳмоний ҳадя деб қараганлар, сабр ичида шукр этганлар, Холиқи Раҳиймнинг раҳматидан келган бир амалиёти жарроҳия (яъни, операция) навидан деб билганлар.

Сен, эй оҳу-фиғон чекаётган хаста! Бу нуроний жамоатга қўшилишни истасанг, сабр ичида шукр эт. Агар шикоят этсанг, улар сени жамоатларига олмайдилар. Аҳли ғафлатнинг жарликларига тушасан. Қоронғи бир йўлда кетасан.

Ҳа, хасталикларнинг бир хили борки, агар ўлим билан натижаланса, маънавий шаҳид ҳукмига ўтади, шаҳидлик каби бир валийлик даражасига эришишга сабабчи бўлади.

Аудио мавжуд эмас