ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 28
(1-73)

сирига кўра, сиҳат ва саломатликдан туғилувчи беғамликда бўлган нафси аммора, ҳурматга лойиқ бўлган кўп биродарларга ҳурматни ҳис қилмайди, марҳамат ва шафқатга лойиқ бўлган мусибатзадаларга ва хасталарга марҳамат туймайди.

Қачонки хасталанса, у хасталикда ожизлигини ва фақирлигини англайди, ҳурматга лойиқ бўлган дўстларига эҳтиром кўрсатади. Зиёратига келган ёки унга ёрдам қилган мўмин қардошларига нисбатан ҳурматни ҳис қилади. Ҳамда ҳамжинсига ачинишдан пайдо бўлувчи инсоний шафқат ва энг муҳим бир Исломий ҳислатни, яъни, мусибатзадаларга нисбатан марҳамат туйғуларини ҳис этиб, уларни ўз нафсига қиёслаб, уларга том маънода ачинади, шафқат кўрсатади, қўлидан келса ёрдам беради. Ҳеч бўлмаса дуо қилади, ҳеч бўлмаса шаръан суннат бўлган ҳолини сўраш учун зиёратига боради, савоб қозонади.

Аудио мавжуд эмас