ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 72
(1-73)

Ажабо, мен каби сен ҳам хотирангни тафтиш этсанг, маълумотинг ичра қанчадан-қанча кераксиз, фойдасиз, аҳамиятсиз, ўтин ғарамлари каби жонсиз нарсаларни топасан. Чунки мен тафтиш этдим, кўп кераксиз нарсаларни топдим. Ана ўша илмий маълумотни, у фалсафий маорифни фойдали, нурли, руҳли қилишнинг чорасини излаш лозимдир. Сен ҳам Жаноби Ҳақдан қалбингни очишини истаки, сенинг фикрингни Ҳакийми Зулжалол тарафига бурсин. У ўтинларга бир оташ бериб, нурлантирсин. Кераксиз илмий маориф, қийматдор маърифати Илоҳияга айлансин.

Заковатли дўстим! Аҳли фандан иймон нурларига ва Қуръон сирларига иштиёқ даражасида эҳтиёжини ҳис этишда Хулусий бейга ўхшайдиган одамларнинг майдонга отилишини қалбим кўп орзу этарди.

Аудио мавжуд эмас