Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 27
(1-82)

Иккинчидан, Заҳарланганим туфайли мутлақ унутувчанлик хасталигининг мусибати мен учун бир неъмат ва марҳамат бўлди ҳам баъзи ҳақиқатларнинг кашф этилишига бир калит бўлганини менга кўп ачинмасликларинг учун хабар беряпман. Бироқ, ҳали ҳам дуоларингиздан руҳу-жонимла умидворман.

Ҳа, ҳозир Сирожин-Нурнинг бошидаги муножотни ўқидим. Улфат (кўникиб кетишлик) ва одатийлик ва турғунлик пардалари остида кўп хориқо ҳақиқатлар яширин қолиб кетишини кўрдим. Хусусан аҳли ғафлат ҳамда аҳли табиат ва фалсафанинг динсиз қисми бу одатуллоҳ қонунларининг пардаси остида Илоҳий қудратнинг кўп мўъжизаларини кўрмай, тоғ каби бир ҳақиқатни зарра каби бир оддий сабабларга боғлайди, юклайди. Қодийри Мутлақнинг ҳар нарсадаги маърифат йўлини тўсади. Ундаги неъматларни кўр бўлиб кўрмай, шукр ва ҳамд эшигини беркитади.

Масалан, Қудрат жилваси биргина калимани айни онда миллион, балки миллиард ўлароқ, ҳаво саҳифасида кўпайтиргани каби оятининг рамзи ила ҳар бир ибратли калима, бутун атмосферада бирданига, гўё замонсиз, қудрат қалами ила кўпайтирилгани каби,

Аудио мавжуд эмас