Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 28
(1-82)

маънавий ва мақбул ҳақиқатларни ёзиб-ўчириладиган бир тахтаси ҳукмида бўлган ҳаво оламида, қудратнинг ажиб бир мўъжизасининг Одам (А.С.) замонидан бери улфат (кўникиб кетишлик) пардаси остида аҳли ғафлат назарида яширингани каби, ҳозир радио номи берилган айни ҳақиқат ила собит бўлганки,

Ичида ҳадсиз бир илм ва ҳикмат ва ирода бўлган битмас бир азалий қудратнинг жилваси, ҳар ҳаво заррасида ҳозиру-нозирдирки, ҳадсиз алоҳида-алоҳида калималар ҳар бир ҳаво заррасининг кичкинагина қулоғига кириб, нозик тилидан чиққани ҳолда аралашиб, бузулиб, адашиб кетмайди.

Демак, барча сабаблар тўпланса, биргина зарранинг бу фитрий вазифасидаги муқаддас қудрат жилвасини ҳеч бир жиҳатда қилолмагани; ва бу ҳар бир зарранинг ҳадсиз кичкинагина нозик қулоғидаги ва тилидаги ғоят хориқо санъатга ҳеч бир жиҳатда ҳеч бир бармоқ аралашмагани учун, аҳли залолат ва аҳли ғафлат улфат, одат, қонунийлик, турғунлик пардаси билан яшириб, оддий бир исм бериб, вақтинчалик ўзларини алдайдилар.

Аудио мавжуд эмас