Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 3
(1-82)

Чунки ҳар бир ховуч тупроқ аксарият ўсимликларга туваклик қила оладиган ва замин бўла оладиган бир вазиятдадир. Шу ҳолда ҳар бир ховуч тупроқда ё бутун инсониятнинг қурган барча фабрикалари ададича кичик миқёсдаги маънавий фабрикалар бўлмоғи шарт. Бунинг эса ҳеч қандай имкони йўқ.... Ва ёхуд, бир Қодийри Мутлақнинг ҳадсиз қудрати, бениҳоя илми ва иродаси билан бўлмоғи лозим. Демак, тупроқ унсури барча қисмлари ва зарралари билан буни ўзида кўрсатгани учун беҳисоб "Аттаҳиёту лиллоҳ" дейди. ёъни, азалдан абадга қадар барча жонзотларнинг ҳаётлари билан қилган ҳадялари Зоти Вожибул-Вужудга, яъни мавжудлиги муқаррар бўлган Зотга хосдир.

Сўнгра ҳар кимнинг хусусий дунёсида бўлганидек, менинг ҳам хусусий дунёимнинг иккинчи унсури бўлган "сув" унсури ҳам, умумий бир тил ўлароқ барча зарралари билан, хусусан жонзотларнинг юзага чиқиш ва яшашлари учун қилган хизматлари нуқтаи назаридан триллионлаб, катриллионлаб "Алмуборакот" муборак калимасини ўз ҳолати билан бутун коинотда таратмоқда.

Аудио мавжуд эмас