Сўнгра, ҳар кимнинг хусусий дунёсидаги "ҳаво" унсури ҳам, бир ҳува лафзичалик, ҳар бир ховуч ҳаводаги ҳар бир зарранинг, у зарра сазовор бўлган боғловчилик, қабул қилувчилик ва ўтказувчилик вазифалари ичида барча дуолар ва салавотлар ва илтижолар ва ибодатлар борлигини ифодалаган жумласини ўз ҳолати билан айтаётганлари учун; ҳаво унсури умумий бир тил ўлароқ, у ҳадсиз калималарни катриллионлар, балки кентриллионлар ададича сўйлаб Сониъларига, Холиқларига тақдим қилаётгани учун, уларнинг номидан у умумий маъно ила Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалом Жаноби Хаққа, дея тақдим қилган. Яъни: "Барча дуолар ва эҳтиёждан келиб чиққан илтижолар ва неъматдан келиб чиққан шукрлар ва ибодатлар ва намозлар, Холиқи Кулли Шайга, яъни барча нарсаларнинг Кратувчисига хосдир."
Чунки "Ҳува Нуктасининг Изоҳи"да айтилганидек, ё ҳува лафзичалик бир ховуч ҳавонинг ҳар бир зарраси, барча тилларни билмоғи ва сўйловчиларнинг жойини кўрмоғи ва узоқ-яқиндаги ҳар нарсани эшитмоғи, ҳар шевани ва ҳар ҳарфнинг талаффуз тарзини тўлиқ билмоғи ва кўплаб ишларни бирданига, чалкаштирмай қила оладиган чексиз бир қудрат ва тўлиқ иродага эга бўлмоғи лозим.