Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 7
(1-82)

тавҳидлар, таҳлиллар, тасбеҳлар, такбирлар сирига кўра арши аъзам тарафига кетган у калимаи тоййибаларни (ибратли сўзларни) ва дунёнинг уч хил юзининг ғоят гўзали бўлган Илоҳий исмларга ойналик қилган биринчи юзидаги ҳадсиз гўзалликлар, тоййибалар; ҳамда дунёнинг охират экинзори бўлган иккинчи юзидаги ҳадсиз ҳасанотлар, хайрлар ва маънавий мевалар ва гўзалликлар, тамоман азал ва абад Султони бўлган Қодийри Зулжалолга хосдир," дея нор ва нур унсурининг бир умумий тили билан бу умумий ибодатларни Маъбуди Зулжалолга тақдим этмоқ маъносида, Фахри Коинот Алайҳиссалоту Вассалом барча махлуқот номидан деган.

Чунки моддий ва маънавий нур унсурининг сазовор бўлган вазифаларининг барчаси ҳам бараварига, ҳам алоҳида-алоҳида Зоти Вожибул-Вужудга ишора қилиб, шаҳодат келтирганининг миллиардлаб намуналари бор.

Ҳа, нур ва нор (олов) унсури тупроқ, ҳаво ва сув унсурларидек қатъий, яққол ва зарурий суратда ўша намуналар ила кўсатадики: Барча сабаблар бор-йўғи бир пардадир. Барча ижодлар ва таъсирлар Зоти Қодийри Зулжалолникидир.

Аудио мавжуд эмас