Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 9
(1-82)

Мана бу тирноқ катталигидаги хотиранинг океан каби бир кенглиги, қуёш каби ҳар тарафни қамраб олган бир нури ва бир маънавий зиёси ва ер юзичалик кенг саҳифалари бўлмаса, бу ҳол вужудга келмасди. Бу эса юз минг даража амри маҳол ва мумкин бўлмаганидан, албатта ва албатта бу кичкинагина тирноқдек хотира, лавхи маҳфуз тақдири ва қудратининг бир сахифаси бўлган Олийми Мутлақнинг илм ва ҳикмат ва қудрати ила, у лавхи маҳфузнинг бир намунасини инсоннинг миясида яратиб жойлаштирганига бир муқаддас шаҳодат келтиради.

Иккинчи кичик намунаси - Электр. Бир одам электр чироғининг ажиб вазиятини тадқиқ этган. Қараса, юзлаб тугмалардаги ва марказлардаги ва темир ва ингичка симлардаги зарралар ва моддалар жонсиз, онгсиз, ҳаракатсиз бўлгани ҳолда... бор-йўғи салгина тегиш натижасида, ўн километрлик масофани тўлдириб турган қоронғулик дарҳол кетади ва ўрнини ярим секундда тўлдирган бир нур вужудга келади. Шу кўриниб турган қоронғиликни бирдан йўқолиши ва яна кўриниб турган шу зулмат миқдорича нурнинг вужудга келиши албатта бир хаёл эмас. Ё ўша бир-бирига тегаётган жонсиз, онгсиз моддалар ўзларида ҳадсиз бир қувватни ва бир нурни ташиш билан бирга, бирдан юз километрлик масофага қўлини узатиб, қоронғиликни супуриб, тозалаб нур билан тўлдиради. Бу эса барча шайтон ва динсизлар, моддапарастлар тўплансалар; буни бир сўфастоийга* ҳам қабул қилдира олмайдилар. (Изоҳ)

Аудио мавжуд эмас