Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 6
(1-82)

Бу эса ҳаво зарралари ададича амри маҳол бўлганидан, албатта ва албатта шубҳасиз ва қатъий бир зарурат ила у зарраларнинг ҳар бири, Сониъи Ҳакиймни барча сифатлари ила кўрсатиб шаҳодат келтиради. Гўёки у зарраларда кичик бир миқёсда, оламнинг буюк шаҳодати қадар шаҳодатлари бор.

Демак ҳаво зарралари ададича салавотларни ифодалаган Меърожи Аҳмадийда Алайҳиссалоту Вассалом дейилгандир..

Сўнгра калимаи-тоййиба сўйланган вақт, бирдан "нор" (олов) ила "нур" унсури, яъни ҳароратли ва ҳароратсиз моддий ва маънавий нур унсури бир умумий тил ўлароқ битмас-туганмас бир суратда ўз ҳолатининг ҳадсиз тиллари ила дейди. Яъни, "барча гўзал сўзлар, гўзал маънолар, хориқо гўзал жамоллар ва бутун коинотнинг юзида жамоллари кўринган азалий Аллоҳнинг гўзал исмларининг жилвалари ва бошда анбиёлар, авлиёлар, асфиёлар ўлароқ барча аҳли иймоннинг иймонлари ила ва коиноту-махлуқотнинг кўринган гўзалликлари ва аҳли иймоннинг иймонларидан келиб чиққан гўзал сўзлар, ҳамдлар, шукрлар,

Аудио мавжуд эмас