Ва ёҳуд бутун коинотда ҳукми ўтган ва барча нурлар унинг "Нур" исмидан файз олган ва "Нуран-Нур ва Холиқан-Нур ва Мудаббиран-Нур" бўлган Қодийри Зулжалолнинг ва Алломул-уюбнинг ва Олийми Мутлақнинг қудрати ила ва ҳикмати ила бўлади. Ушбу икки намунага ўхшаган ҳадсиз намуналар бор.
Шу бутун коинотдаги нурларни, гўзалликларни, яхшиликларни ва чиройли калималарни ва
------------------------------------------(Изоҳ): Фақат алдаш учун баъзи чуқур ва аҳамиятли ҳақиқатларга бир исм бериб гўё у ҳақиқат англашилгандек оддийлаштирадилар. Масалан: "Бу электр қуввати экан," дея у нозик ва теран ҳақиқатни аҳамиятсиз, оддий қилиб кўрсатадилар. Ҳолбуки қудратнинг у мўъжизасининг ҳикматлари икки саҳифа ила зўрға ифодалангани ҳолда, биргина исм бериш билан у ҳақиқатни ва у улкан ҳикматни яшириб, ғоят кичик ва оддий бир пардани ўрнига тиклаб, у мўъжизали асарни, кўр қувватга ва бебош тасодифга ва мавҳум табиатга боғлаб, Абу Жаҳлдан ҳам жоҳилроқ бир даражага тушадилар.