Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 13
(1-82)
Ҳамда ватанининг бузулишидан ғоят таъсирланади. ёхши кўрганларининг фироқ ва вафотидан қалбининг ич-ичидан ачинади. Дунёдек улкан, ўзигагина хос ва хусусий дунёсининг завол топишини ва фироқини ва охир-оқибат тамоман йўқ бўлишини ўйлаш, худди маънавий бир жаҳаннам каби, руҳини ва виждонини ёндиради.
Хуллас, ақли жойида бўлган ҳар бир одам, агар руҳсиз, қалбсиз, ақлсиз бўлмаса, биладики:
Муҳаммади Арабий Алайҳиссалоту Вассаломнинг Меърож Кечасида кўзи билан кўрган абадий саодатнинг хушхабари;
ва аҳли иймоннинг жаннатдаги боқий ҳаётларининг башорати;
ва инсон боғланиб қолган севганлари йўқ бўлиб кетмагани;
ва улар завол топгандан сўнг яна кўришишларининг қатъийлиги, ғоят севинчли, маънавий бир ҳадядир.
Аудио мавжуд эмас