Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 33
(1-82)

Ҳа, шундай бўладики, бир ҳовуч тупроқ юзлаб хил гулларга бирин-кетин гултуваклик қилади. Агар бу ишлар табиатга, сабабларга ҳавола этилса, ё у тувакда кичик миқёсдаги юзлаб, балки гуллар миқдорича маънавий ускуналар, фабрикалар бўлиши лозим. Ёки у тупроқдаги ҳар бир зарра хилма-хил гулларнинг турли-туман хосиятларидан тортиб жонли аъзоларигача ясашни билиши керак. Худди бир илоҳ каби, ҳадсиз илмга ва бениҳоя иқтидорга эга бўлиши лозим.

Айнан шунингдек, амр ва ироданинг бир арши бўлган ҳавонинг ва шамолнинг ҳар бир парчасида ва бир нафас ва тирноқча келадиган ( ) "Ҳу" лафзидаги ҳавода, бутун дунёда мавжуд телефонларнинг, телеграфларнинг, радиоларнинг, ҳадсиз ва турли-туман сўзлашувларнинг кичкина бир миқёсда марказлари, ўзаклари, микрофон ва узаткичлари бўлиши лозим, токи у ҳадсиз ишларни бараварига ва бир онда қила олсин. Ва ёҳуд ( ) "Ҳу"даги ҳавонинг, балки ҳаво унсурининг ҳар бир парчасининг ҳар бир зарраси, барча телефончилар ва телеграфчилар ва радио орқали сўзлаётганлар қадар маънавий шахсиятларга ва қобилиятларга эга бўлиши, уларнинг барча тилларини билиши ва айни чоғда бошқа зарраларга ҳам билдириши, ёйиши керак. Чунки амалда бу вазият қисман кўрилмоқда.

Аудио мавжуд эмас