Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 34
(1-82)

Ва ҳавонинг барча зарраларида бу қобилият бор. Бундан, аҳли куфрнинг ва табиатпараст ва моддапарастларнинг маслакларида битта амри-маҳол тугул, зарралар ададича амри-маҳоллар, имконсизликлар ва мушкулликлар ошкора кўриниб турибди.

Агар Сонеъи Зулжалолга ҳавола этилса, ҳаво барча зарралари билан бирга унинг итоаткор аскари бўлади. Ҳадсиз умумий вазифаларини, биттагина зарранинг биргина вазифани енгиллик билан бажаргани каби Холиқнинг изни ва қуввати ила, Холиққа боғланиш ва суяниш ила ва Сонеънинг жилваи қудрати ила бир онда, яшин тезлигида ва ( ) "Ҳу" лафзини айтиш ва ҳавони тебрантиришдек осонлик билан қилинади. ёъни, қудрат қаламининг ҳадсиз ва хориқо ва мунтазам ёзувлари учун бир саҳифа бўлади. Ва зарралар - у қаламнинг учлари, зарраларнинг вазифалари эса тақдир қаламининг нуқталари бўлади. Бир зарранинг ҳаракати сингари осон ишлайди.

Хуллас, мен ва даги фикрий саёҳатимда ҳаво оламини томоша ва у зарралар саҳифасини мутолаа қилар эканман, бу мужмал ҳақиқатни, жуда яққол ва батафсил суратда айнал-яқийн (кўз билан кўриб) мушоҳада этдим.

Аудио мавжуд эмас