Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 37
(1-82)

ва ўша ҳар бир зарра ва парча бу ажиб вазифаларини адо этиш билан бирга, ниҳоятда эркин ҳаракати билан, жозибали ҳолати билан ва мазкур ҳақиқатнинг шаҳодати ва тили билан ва деб кезмоқда;

ва довул, яшин, чақмоқ ва момақалдироқ каби ҳаво зарраларида улкан тўқнашувлар ҳосил қиладиган тўлқинлар ҳам, уларнинг интизомини ва вазифаларини ҳеч ҳам бузмаётир ва чалкаштирмаётир;

ва бир иш бошқа бир ишга моне бўлмаётир.

Буни мен айнал-яқийн (кўз билан кўриб) мушоҳада этдим.

Демак, ё ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳавода, бениҳоя бир ҳикмат ва бениҳоя бир илм, ирода ва бениҳоя бир қувват, қудрат ва бутун зарраларга мутлақ ҳокимлик хусусиятлари бўлиши лозимки, бу ишларга бош бўла олсин. Бу эса, зарралар ададича амри-маҳол ва ботилдир. Ҳатто шайтон ҳам буни хаёлига келтиролмас. Шундай экан, ҳаққал-яқийн, айнал-яқийн, илмал-яқийн даражасида яққол маълум бўладики, бу ҳаво саҳифаси - Зоти Зулжалолнинг ҳадсиз, бениҳоя илм ва ҳикмат ила ишлатаётган қудрат ва тақдир қаламининг ўзгарувчан саҳифаси ва лавҳи маҳфузнинг ўзгаришлар оламидаги ва ўзгартириб турадиган ишларидаги бир "Лавҳи маҳв ва исбот" номидаги ёзиб-ўчириб турадиган тахтаси ҳукмидадир.

Аудио мавжуд эмас