Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 35
(1-82)

Ва ( ) "Ҳу" лафзида ва ҳавосида шундай порлоқ бир далил ва бир Воҳидият ёғдуси бор бўлганидек, маъносида ва ишорасида ҳам нуроний бир Аҳадият жилваси ва жуда қувватли бир Тавҳид ҳужжати борлиги ва ул ҳужжатда "( ) "Ҳу" олмошининг бу эгасиз ва ноаниқ ишораси қайси зотга қарайди?" деган саволга аниқлик киритадиган нуқта бор бўлгани учун, ҳам Қуръони Мўъжизул Баён, ҳам аҳли зикр тавҳид мақомида бу муқаддас калимани кўп такрорлайдилар, дея илмал-яқийн (илм билан) билдим.

Ҳа, масалан:

бир нуқта қўйилган оқ қоғозга яна икки-уч нуқта қўйилса, қоришиб кетади;

ва бир одам турли-туман кўп вазифаларни бараварига бажара бошласа, чалкаштириб юборади;

ва бир кичик жонзотга кўп юклар юкланса, остида эзилиб қолади;

ва бир тил ва бир қулоқдан бир пайтнинг ўзида кўп калималар кириб чиқса, интизомни бузиб аралаштириб юборади.

Аудио мавжуд эмас