Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 38
(1-82)

Хуллас, ҳаво унсури биргина овоз узатиш вазифасида мазкур Ваҳдоният жилвасини ва мазкур ажойиботни кўрсатади ҳамда залолатдаги ҳадсиз амри-маҳолларни ошкор этади. Бундан ташқари, ҳаво унсурининг бошқа аҳамиятли вазифаларидан яна бири - электр, тортиш ва итариш кучи, зиё каби бошқа латиф унсурларни узатишда ҳам чалкаштирмай мунтазам равишда овоз узатиш вазифасини бажараётган айни дамда бу вазифаларни ҳам бажаришидир. Ҳам яна, айни шу дамда ўша ҳаво унсури бутун ўсимлик ва ҳайвонотга, нафас олиш ва чангланиш каби ҳаёт учун зарур эҳтиёжларини камоли интизом ила етиштирмоқда. Илоҳий амр ва ироданинг бир арши эканини қатъий бир суратда исбот этмоқда ва гаранг табиат ва қоришиқ, мақсадсиз сабаблар ва ожиз, жонсиз, жоҳил моддалар, бу ҳаво саҳифасининг китобатига ва вазифаларига аралашмоғининг ҳеч бир жиҳатла эҳтимоли ва имкони йўқлигини айнал-яқийн даражасида исбот этганига қатъий қаноат ҳосил қилдим. Ва ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳаво, ўз ҳолати билан ва деётганини билдим. Ва бу ( ) "Ҳува" калити ёрдамида ҳавонинг моддий жиҳатидаги бу ажойиб ҳолни кўрганим каби, ҳаво унсурининг ўзи ҳам бир ( ) "Ҳу" ўлароқ олами мисол ва олами маънога бир калит бўлди.

Аудио мавжуд эмас