Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 100
(1-151)

Маълумингизким, ўттиз уч миллионлик аҳоли юз йил ичида бундай инқилобни қилолмади. Сизнинг у итоатдан ҳосил бўлган ҳақиқий қувватингиз бутун Ислом миллатини сизларга ташаккур айттирди. Бу шарафга ҳақиқий маънода қувват бермоқ, қўмондонларингизга итоат биландир.

Биламанки, шафқатли отадек раҳбарларингиз бўлган қўмондонларингизни жавобгар қилмаслик учун ишингизга аралаштирмадингиз. Энди эса иш битди. Қўмондонларингизнинг шафқат оғушларига отилингиз! Порлоқ шариат шундай амр этади. Чунки қўмондонлар амр берувчидирлар. Ватан ва миллат манфаати йўлида, хусусан аскарий низомда амр берувчига итоат фарздир. Шариати Муҳаммадийни (Алайҳиссалоту Вассалом) муҳофаза қилиниши ҳам итоат биландир.

Саид Нурсий.


Аудио мавжуд эмас