Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 101
(1-151)

Аскарларга Хитоб.

(Диний жарида 110-сон 30-Апрел 1909.)

Эй ягона Аллоҳ учун хизмат қилаётган аскарлар!

Фахри Олам (Алайҳиссалоту Вассалом) фармонини сизга таблиғ этаманки, шариат доирасида амр берувчиларга итоат фарздир. Амр берувчиларингиз ва устозларингиз - қўмондонларингиздир.

Аскарлик ўчоғи улкан ва мунтазам бир фабрикага ўхшайди. Чархларининг бири интизомсизлик ва итоатсизлик қилиши билан бутун фабрика остин-устун бўлади. Сизнинг у қувватли аскарий фабрикангиз ўттиз миллион Усмонли ва уч юз миллион мусулмонларнинг таянч нуқтаси ва мадад кутадиган маъданидир.

Сизнинг икки мудҳиш истибдодни қонсиз ва дафъатан ўлдиришингиз хориқулода бўлганидан ва порлоқ шариатнинг икки порлоқ мўъжизасини изҳор этганингиздан, ақидаси заифларга Исломий ҳамиятнинг қувватини ва шариатнинг муқаддаслигини икки далил ила изҳор айладингиз. Бу икки инқилоб эвазига минглаб шаҳид берсайдик, яна арзонга тушди деб ҳисоблар эдик.

Аудио мавжуд эмас