Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 102
(1-151)

Лекин итоатингиздан мингдан бир қисми фидо қилинса, биз учун жуда қимматга тушади. Зеро итоатингизнинг нуқсонлашиши, жон томирининг урмай қўйгани ва ё тана ҳароратини камайиб кетганидек, ўлим билан натижаланади.

Олам тарихи бошдан оёқ шоҳидки, аскарларни сиёсатга аралашгани, давлатга ва миллатга мудҳиш зарарлар билан натижаланган. Албатта Исломий ҳамиятингиз бундайин сизнинг зиммангизда бўлган, ҳаёти Исломияга зарар берадиган ишлардан сизни ман қилади. Сиёсат ташвишини қиладиганлар, сизнинг мутафаккирларингиз ҳукмидаги қўмондонларингиз ва амр берувчиларингиздир.

Баъзан сиз зарар деб ўйлаган нарса, сиёсий жиҳатда буюк зарарни даф қилгани учун, айни фойда бўлганидан, қўмондонларингиз ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, уни сизга амр этади. Сизларга эса иккиланиш жоиз эмас.

Хусусий бўлган ношаръий фаолиятлар санъатдаги маҳорат ва мутахассисликка тўсиқ эмас ва санъатдан нафратланилмас.

Аудио мавжуд эмас