Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 55
(1-151)

Тараққиётларига восита қилдилар. Ва унинг эвазига бизга берган нарсалари бемаъни ёмон ахлоқларидир, расво хулқларидир.

Масалан: Биздан олган Исломий миллатпарварлик фазилати ила улардан бир одам дер: "Агар мен ўлсам миллатим соғ бўлсин. Чунки миллатим орасида менинг боқий ҳаётим бор."

Мана шу калимани биздан олганлар ва тараққиётларидаги энг метин асос ҳам шудур. Биздан ўғирлаганлар. Бу калима эса дини ҳақдан ва иймон ҳақиқатларидан чиқади. У бизнинг, аҳли иймоннинг молидир.

Ҳолбуки, ажнабийлардан ичимизга кирган ифлос ва фано ахлоқ туфайли биздан бир худбин одам дейдики: "Мен сувсизликдан ўлсам, ёмғир қайтиб дунёга ёғмасин. Агар мен бир саодат кўрмасам, дунё истаганича бузилсин."

Мана бу аҳмоқона калима динсизликдан чиқаётир, охиратни билмаганликдан келаётир. Ичимизга ташқаридан кирган ва заҳарламоқда.

Аудио мавжуд эмас