Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 53
(1-151)

Эй бу Масжиддаги қардошларим ва қирқ-эллик йил кейинги Улкан Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Мени бу дарс мақомига сизга насиҳат этиш учун чиққан деб ўйламанг. Балки, бу ерга чиқишимдан мақсад сиздан ўз ҳаққимизни талаб қилишдир. ёъни кичик тоифаларнинг манфаати ҳамда дунё ва охиратдаги саодатлари сизлар каби буюк ва муаззам тоифа бўлмиш Араб ва Турк каби ҳоким устозларига боқлиқдир. Сизнинг танбаллигингиз ва футурингиз ила биз бечора кичик қардошларингиз бўлган Ислом тоифалари зарар кўрмоқдамиз.

Хусусан энг муаззам ва буюк ва тўлиқ уйғонган ва ё уйғонажак Араблар! Энг аввал бу сўзлар билан сизга мурожаат қиляпман. Чунки, бизнинг ва барча Ислом тоифаларининг устозларимиз ва имомларимиз ва Исломиятнинг мужоҳидлари сизлар эдингиз. Сўнгра муаззам Турк миллати у муқаддас вазифангизга тўлиқ ёрдам қилдилар.

Шунинг учун танбалликдаги гуноҳингиз каттадир. Ва яхшиликларингиз ва ҳасанотингиз ҳам ғоят буюк ва олийдир. Хусусан қирқ-эллик йил сўнгра Араб тоифалари Жамоҳири Муттафиқаи Амриқо каби энг олий бир вазиятга киришга, асоратда қолган ҳокимияти Исломияни эски замонлар каби ер куррасининг ярмида, балки аксарият қисмида, таъсис қилишга муваффақ бўлишингизни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда кутамиз.

Аудио мавжуд эмас