Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 51
(1-151)

Ва Усмонли Халифалиги ва турк Лашкарининг у миллатга байроқдорлиги эътибори ила Ислом миллатининг садафи ва қалъаси ҳукмида бўлган Араб ва Туркдек ҳақиқий икки қардош у муқаддас қалъанинг қўриқчиларидир.

Хуллас, бу муқаддас миллатпарварлик алоқалари ила умум аҳли Ислом бир оила ҳолига келади. Бир оила аъзолари каби Ислом тоифалари ҳам бир бирига Ислом биродарлиги ила боқлиқ ва алоқадор бўлади. Бир-бирига маънан - керак бўлса, моддатан - ёрдам қилади. Гўё барча Ислом тоифалари бир нуроний сулола ила бир-бирига боқлангандек бўлади.

Бир қабиланинг бир аъзоси бир жиноят қилса, ўша қабиланинг барча аъзолари, у қабиланинг душмани бўлган бошқа қабиланинг назарида ёмон отлиғ бўлади. Гўё ҳар бир аъзоси у жиноятни қилгандек, у душман қабила уларга душман бўлади. У биргина жиноят минглаб жиноят ҳукмига ўтади. Агар у қабиланинг бир аъзоси у қабиланинг моҳиятига тегишли бўлган мадори ифтихор бир яхшилик қилса, у қабиланинг барча аъзолари у билан фахрланади. Гўё ҳар бир одам қабилада ўша яхшиликни қилгандек фахрланади.

Аудио мавжуд эмас