Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 50
(1-151)

Ал-ҳосил: Муҳаббат, биродарлик, севмоқ Исломиятнинг хусусиятидир, ўзагидир. Аҳли адоват мижози бузилган бир болага ўхшайдики, йиғлагиси бор, бунинг учун бир нарса қидирадики, шу баҳона йиғласин. Чивин қанотидек аҳамиятсиз бир нарса йиғлашига баҳона бўлади.

Ҳам ноинсоф, бадбин бир одамга ўхшайдики, суи зон (бадгумонлик) мумкин бўлиб турганда ҳусни зон (яхши гумон) қилмас. Бир ёмонлик ила ўнта яхшилигини кўмади. Буни эса Исломий хулқ бўлган инсоф ва ҳусни зон рад қилади.

БЕШИНЧИ КАЛИМА: Шаръий машваратдан олган дарсим будир:

Шу замонда бир одамнинг бир гуноҳи бирлигича қолмайди. Баъзан катталашади, бошқаларга ҳам тарқалади, юзга чиқади. Биргина ҳасаноти баъзан бирлигича қолмайди. Балки минглаб даражага тараққий этади. Бунинг сирри ҳикмати шудир:

Ҳуррияти шаръия ила шаръий машварат ҳақиқий миллатимизнинг ҳукмронлигини кўрсатди. Ҳақиқий миллатимизнинг асоси, руҳи эса Исломиятдир.

Аудио мавжуд эмас