Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 59
(1-151)

Ҳа, ҳуррияти шаръия Жаноби Ҳақнинг Раҳмон, Раҳийм исмларининг тажаллиси ила бир эҳсонидир ва иймоннинг бир хоссасидир.

Яшасин тўғрилик! Ўлсин умидсизлик! Муҳаббат давом этсин! Шўро қувват топсин! Барча маломат ва ийтоб ва нафрат ҳавои ҳавасга тобе бўлганларга бўлсин. Салом ва саломат ҳидоятга тобе бўлганлар узра бўлсин. Омин...

Агар дейилса: Нега шўрога бу қадар аҳамият беряпсан? Ва башариятнинг, хусусан Осиёнинг, хусусан Исломиятнинг ҳаёти ва тараққиёти қандай қилиб ул шўро ила бўлиши мумкин?

Алжавоб: Нурнинг Йигирма биринчи Ихлос Ёғдусида изоҳ этилгани каби, ҳақиқий шўро ихлос ва тасонуд, яъни ўзаро таянчни натижа қилиб берганидан, уч алиф юз ўн бир бўлгани каби, ихлос ва ўзаро таянч ила уч одам юз одам қадар миллатга фойда етказиши мумкин. Ва ўн одамнинг ҳақиқий ихлос ва тасонуд ва маслаҳатнинг сирига кўра, мингта одам қадар иш қилганини ўтмишда кўп воқеалар бизга хабар беради.

Аудио мавжуд эмас