Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 61
(1-151)

Поездимизда икки ўқимишли фан одамлари билан бир баҳс бўлди. Мендан савол сўрадилар:

"Диний ҳамият ила миллий ҳамиятнинг қайси бири қувватлироқ ва зарурроқ?"

Ўша пайт дедим:

Биз мусулмонларнинг ичимиз ва атрофимизда дин ва миллат тушунчаси чамбарчас бирлашиб кетган. Ташқаридан киритилган эътиборий, зоҳирий бир фарқи бор. Балки дин миллатнинг ҳаёти ва руҳидур. Икковига бир-биридан айириб ва фарқлаб қаралган вақт, диний ҳамият авом ва хосларга тааллуқли бўлиб қолади. Миллий ҳамият, яъни миллатпарварлик юздан бирига, яъни шахсий манфаатини миллатга фидо этгангагина хос бўлиб қолади. Шундай экан, умумий ҳуқуқлар ичида диний ҳамият асос бўлмоғи лозим. Миллий ҳамият унга ходим ва қувват ва қалъаси бўлмоғи керак.

Хусусан, биз шарқликлар ғарбликлар каби эмасмиз. Ичимизда қалбларга ҳоким дин ҳиссидир. Тақдири Азал аксари анбиёларни шарқда юбориши ишора этадики, шарқни уйғотадиган, тараққийга бошлайдиган фақатгина дин ҳиссидир.

Аудио мавжуд эмас