Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 63
(1-151)

Мана бу бола турган ҳолати билан саволимизга тўлиқ жавоб бермоқда. Менинг ўрнимга у маъсум бола бу сайёр мадрасамизда устозимиз бўлсин. Унинг бу ҳолати қуйидаги ҳақиқатни баён қилмоқда:

Қаранг, бу даббатул-арз* гумбирлаб ва пишқириб тунел оғзидан чиқиб даҳшатли ҳужум қилган дақиқада, унинг ўтадиган йўлидан бир қадам нарида у бола турибди. У даббатул-арз ҳайқириқ ва ҳужумининг таҳаккуми ила пишқириб қўрқитмоқда. "Менга дуч келганларнинг ҳолига вой!" дегани ҳолда ул маъсум йўл ёқасида турибди. Мукаммал бир ҳуррият ва ажиб бир жасорат ва қаҳрамонлик ила унинг ҳайқириқига беш тийинлик аҳамият бермаяпти. Бу даббатул-арзнинг ҳужумига парво қилмай, ўзига яраша қаҳрамонлиги ила демоқдаки:

"Эй поезд! Сен осмондаги момақалдироқ каби бақириғинг билан мени қўрқитолмайсан!"

Сабот ва матонатли ҳолати гўё буни айтаётгандай:

"Эй поезд, сен бир низомнинг асирисан. Сенинг тизгининг сени кездирганнинг қўлидадир. Менга тажовуз қилиш сенинг ҳаддинг эмас.

Аудио мавжуд эмас