Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 66
(1-151)

ўлимни кулиб қаршилаш билан бирга, дунёдаги муттасил душман ҳодисотларга қарши ҳам - ҳатто микробдан қуйруқли юлдузларга қадар башарнинг бутун истеъдодига қарши душманлик вазиятини олган у даҳшатли поезднинг таҳдидлари олдида - иймоннинг қаҳрамонлиги ила бас келиб қўрқмаган, қазо ва қадари Илоҳийга нисбатан иймоннинг таслимияти ила қўрқиш ва даҳшатга тушиш ўрнига ҳикмат ва ибрат ва дунё саодатини қозонган дастлаб Турк ва Араб тоифалари ва барча мусулмон қабилалари - у маъсум бола сингари - фавқулодда маънавий бир қаҳрамонлик кўрсатганлари кўрсатадики: Истиқболнинг мутлақ ҳокими, охиратда бўлажаги каби дунёда ҳам Ислом миллатидир.

У икки мисолда у икки ажиб қаҳрамоннинг жуда ажиб қўрқув ва ташвиш ва аламларига сабаб - уларнинг эътиқодсизликлари ва жаҳолатлари ва залолатлари бўлгани каби, Рисолаи Нурнинг юзлаб ҳужжатларла исбот этган бир ҳақиқатики, бу Рисоланинг муқаддимасида бир-икки мисоли келтирилган. У ҳам бўлса шуки:

Куфр ва залолат бутун коинотни аҳли залолатга минглаб мудҳиш душман тоифалари ва силсилалари қилиб кўрсатади. Кўр қувват, дайди тасодиф, гаранг табиат қўллари ила: қуёш системасидан тортиб, то ўпкадаги сил микробларига қадар минглаб тоифа душманлар, бечора башарга ҳужум қилганларини;

Аудио мавжуд эмас