Эй қардошларим ва эллик йил кейинги бу сўзларни тинглаётган дўстларим! Мана шу олти ёшга тўлмаган болага ўша икки қаҳрамондан зиёда жасорат ва ҳуррият ва кўп мартаба уларникидан ортиқ бир ишонч ва ботирлик ҳолатини берган нарса: у маъсумнинг қалбидаги ҳақиқатнинг бир уруғи бўлган поезднинг интизомига ва тизгини бир қўмондоннинг қўлида эканига ва жараёни бир интизом остида ва кимдир уни ўз номидан кездираётганига бўлган эътиқоди ва қаноати ва иймонидир. Ва у икки қаҳрамонни ғоят қўрқитган ва виждонларини ваҳимага солган, уларнинг -- поезд қўмондонини билмасликдан ва интизомига ишонмасликдан иборат бўлган жоҳилона эътиқодсизликларидир.
Бу мисол у маъсум боланинг иймонидан келган қаҳрамонлик каби, минг йилдан бери Ислом тоифаларининг бир неча қабилаларининг (Турк ва Турклашган миллатнинг) қалбида жойлашган иймон ва эътиқод жиҳати ила рўйи заминда юздан зиёда давлатларга, миллатларга қарши иймонидан келган бир қаҳрамонликла Исломият ва маънавий камолотнинг байроғини Осиё ва Африка ва Оврупанинг ярмида кездирган ва "ўлсам шаҳидман, ўлдирсам ғозийман" дея,