Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 67
(1-151)

ва инсоннинг серқирра моҳияти ва кенг истеъдодлари ва ҳадсиз эҳтиёжлари ва чексиз орзуларига доимо қўрқув, алам, даҳшат ва ташвиш бергани учун куфр ва залолат бир жаҳаннам заққуми эканини; ва бу дунёда ҳам соҳибини бир жаҳаннам ичига отганини; дин ва иймондан айрилган минглаб фан ва инсониятнинг тараққиёти, у Рустам ва Ҳаркулнинг қаҳрамоликлари каби беш тийинлик фойда бермаслигини; фақат наркоз каби сездирмай турадиган кайфу-сафо ва сархушлик билангина, у аламли қўрқувларни вақтинча ҳис қилмайди.

Ушбу иймон ва куфрнинг мувозанаси, охиратда Жаннат ва Жаҳаннам каби меваларни ва натижаларни бергани каби, бу дунёда ҳам иймон бир маънавий жаннатни таъминлашини ва ўлимни бир озодлик рухсатномасига айлантиришини; куфр эса дунёда ҳам бир маънавий жаҳаннам ва инсоннинг ҳақиқий саодатини маҳв этишини ва ўлимни бир абадий йўқлик моҳиятига келтиришини, қатъият ва ҳис ва шуҳудга таянган Рисолаи Нурнинг юзлаб ҳужжатларига ҳавола қилиб қисқа кесамиз.

Бу мисолнинг ҳақиқатини кўрмоқ истасангиз бошингизни кўтаринг! Қанчалар поездга ўхшаш аэростат, автомобил, тайёра, дарё ва денгиз кемалари... ерда, денгизда, ҳавода Қудрати Азалиянинг низом ва ҳикмат билан яратган юлдузларнинг курраларига ва коинот жисмларига ва ҳодисаларнинг силсилаларига ва муттасил воқеаларига боқингиз.

Аудио мавжуд эмас