Махсус эслатма.
Газетачи деб аталмиш, оммага хитоб қилувчилар, фасодга йўлиқтирувчи иккита қиёслари билан миллатни ботқоқликка тиққанлар.
Биринчиси: Вилоятни Истамбулга қиёс қилиб... Ҳолбуки, алифбони ўқимаган болаларга фалсафа дарси берилса, сатҳий бўлади.
Иккинчиси: Истамбулни Оврупага қиёслаганлар. Ҳолбуки, бир эркак аёлнинг устида чиройли кўрган либосни кийса, масхара ва разил бўлади.
Саид Нурсий.
Ҳақиқат.
(26-феврал 1324 Диний жарида, 70-сон, Март 1909.)
Биз "Қолу бало"дан* бери Жамияти Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) ичидамиз. Бирлашадиган биргина жиҳатимиз -- тавҳиддир. Онд ва қасамимиз -- иймондир. Модомики бирлик, иттиҳод ичида эканмиз, ҳар бир мўъмин Иълои Калиматуллоҳни ёйишга вазифадордир. Бу замонда унинг энг буюк сабаби, моддатан тараққий этмоқдир.