Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 85
(1-151)

виждонларда ҳоким ва амир бўлмоғи керак. Бу эса тўлиқ маърифат ва умумий маданият ва ёҳуд дини Ислом номидан бўлмоғи лозим. Йўқса, истибдод доимо ҳукмрон бўлажак.

Иттифоқ Ҳидоятдадир, ҳою-ҳавасда эмас.

Инсонлар ҳур бўлдилар, аммо барибир абдуллоҳдирлар. Ҳар нарса ҳур бўлди, Шариат ҳам ҳурдир, машрутият ҳам. Шариат масалаларини бу ҳурриятга фидо қилмаймиз.

Бошқаларнинг қусури, инсоннинг ўз қусурига баҳона ва узр бўлолмас.

Умидсизлик ҳар қандай камолнинг тўсиғидир. "Менга нима, бошқалар бош қотирсин" деган гап истибдоднинг ёдгорлигидир. Бу жумлаларнинг ораларини боғлайдиган муқаддималарни, туркчани тўлиқ билмаганим учун ўқувчиларнинг фикрларига ҳавола қиламан.

Саид Нурсий.


Аудио мавжуд эмас