Алжавоб: Аввал ҳам айтган эдим, ё мутолаа қилинмаган ва ё янглиш англашилганидан такрорлашга мажбур бўлдим. Шундайки:
Иттиҳоди Ислом бўлган Иттиҳоди Муҳаммадий (Алайҳиссалоту Вассалом) дейишимиздан мурод, барча мўъминларнинг тасаввурида ва ё амалида собит бўлган иттиҳоддир. Йўқса, Истамбул ва Анадолудаги жамоат кўзда тутилмайди. Аммо бир томчи сув ҳам сувдир. Бу унвондан махсуслик чиқмас. Ҳақиқий таърифи шудирки:
Асос тамали - шарқдан ғарбга, жанубдан шимолга узанган;
Маркази - Ҳаромайни Шарифайн (Макка ва Мадина);
Бирлашиш жиҳати - тавҳиди Илоҳий;
Онд ва қасами - иймон;
Низомномаси - Суннати Аҳмадия (Алайҳиссалоту Вассалом).
Қонунномаси - Шаръий амр ва наҳийлар.
Тўпланадиган жой ва анжуманлари - барча мадрасалар, масжидлар ва хужралар.
У жамоатнинг то абад давом этган фикрларининг манбаи - барча Исломий китоблар ва ҳар вақт фикрларининг манбаи - дастлаб Қуръон ва унинг тафсирлари (бу замондаги бир тафсири - Рисолаи Нур) ва Иълои Калиматуллоҳни ғоя ва мақсад қилган барча диний ва мустақим жаридалардир.