Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 92
(1-151)

Ҳамда душманларимиз улар эмас, асл бизни бу ҳолга тушириб Иълои Калиматуллоҳга моне бўлган ва натижада жаҳолатга сабаб бўлган нарса, Шариатга мухолифликдир. Ва бу мухолифликнинг зарурати ва меваси бўлган бузуқ ахлоқ ва суи ҳаракатдир. Ва ихтилоф ва унинг маҳсули бўлмиш ғаразлар ва нифоқдирки, иттиҳодимиздан мақсад бу уч инсофсиз душманга ҳужум қилишдир.

Аммо мутлақ ҳуррият эса мутлақ ваҳшатдир, балки ҳайвонликдир.. Ҳурриятни чеклаш ҳам инсонийлик нуқтаи назаридан зарурийдир.

Бироқ ажнабийлар ваҳший бўлган ўрта асрларда, Исломият ваҳшатга қарши хусумат ва таассубга мажбур бўлгани ҳолда, адолат ва илиқликни муҳофаза этган. Ҳеч қачон инквизиция каби иш тутмаган. Ҳозирги маданият замонида ажнабийлар маданий ва қувватли бўлганлари учун зарарли бўлган хусумат ва таассуб даври тугади. Чунки дин нуқтаи назарида маданийлар устидан ғалаба қозониш қаноатлантириш билан бўлади, мажбурлаш билан эмас. Ва Исломиятни суюкли ва юксак эканини амрларига бўйсинган ҳолда, фаолият ва ахлоқ ила кўрсатиш билан бўлади. Мажбурлаш ва хусумат, ваҳшийларнинг ваҳшатига қаршидир.

Аудио мавжуд эмас