Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 91
(1-151)

Аъзолари - барча мўъминлардир.

Раиси эса - Фахри Оламдир (Алайҳиссалоту Вассалом). Ҳозир бизнинг истагимиз, мўъминларни динга юзланиши ва уйғоқ бўлишларидир. Омманинг юзланишининг таъсири инкор этилмас.

Иттиҳоднинг ғояси ва мақсади, Иълои Калиматуллоҳ ва маслаги эса ўз нафси билан жиҳоди акбар ва бошқаларни рушди-ҳидоятга чақиришдир.

Бу муборак ҳайъатнинг ҳимматининг юздан тўқсон тўққизи сиёсат эмас. Сиёсатдан ташқарида бўлган ҳусни ахлоқ ва истиқомат ва ҳоказо каби шаръий мақсадларга қаратилгандир. Чунки бу вазифага юзланган жамиятлар жуда оз, қиймат ва аҳамияти эса жуда кўпдир. Фақатгина юздан бири сиёсат аҳлини ҳидоятга чорлагани туфайли сиёсат ила алоқа пайдо қилади.

Қиличлари - қатъий далиллардир.

Усуллари муҳаббат бўлгани учун мўъминлар орасида бирдамлик уруғларини сочиш бўлмиш муҳаббатни тубо дарахти каби нашву-намо эттирмоқдалар (парваришламоқдалар).

Бешинчи Ваҳм: Ажнабийларнинг бундан даҳшатга тушиш эҳтимоли бор.

Алжавоб: Бу эҳтимолни таҳмин қилганнинг ўзи қўрқоқдир. Чунки энг таассубли ҳолларида уларнинг орасида Исломиятнинг юксаклигига доир конференциялар ила (Изоҳ) бу динни муқаддас кўрсатишлари бу эҳтимолни рад қилади.

-------------------------------------------
(Изоҳ) Бисмарк ва Мистер Карлайл кабиларнинг маълум баёнотларига ишора қилади.
Аудио мавжуд эмас