КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 25
(1-114)

Аммо маънавий ва охират ҳаёти учун лозим бўлган илм ва фақирлик билан тазарру ва ибодат жиҳатида ҳайвонотнинг султони ва қўмондони ҳукмидадир.

Демак, эй нафсим! Агар дунёвий ҳаётни ғояи мақсад қилсанг ва доим унинг учун ишласанг, энг оддий бир чумчуқ ҳукмида бўлурсан. Агар охират ҳаётини ғояи мақсад қилсанг ва бу ҳаётни эса унга восита ва экинзор қилсанг ва унга кўра ҳаракат қилсанг, у вақт ҳайвонотнинг буюк бир қўмондони ҳукмида ва бу дунёда Жаноби Ҳақнинг нозли ва ниёздор бир қули, мукаррам ва муҳтарам бир меҳмони бўлурсан.

Мана сенга икки йўл! Истаганингни танлашинг мумкин. Ҳидоят ва тавфиқни эса Арҳамур Роҳимийндан иста...

Аудио мавжуд эмас