КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 83
(1-114)

Иккинчи Савол: Нима учун бу самовий тўқмоқ кофирларнинг мамлакатида уларнинг бошларига келмаяпти? Бу бечора мусулмонларга келмоқда?

Алжавоб: Буюк хатолар ва жиноятлар, кечиктирилиб катта марказларда, кичик жиноятлар эса тезлаштирилиб кичик марказларда берилгани каби, муҳим бир ҳикматга биноан, куфр аҳлининг жиноятларининг асосий қисми, Маҳшаргоҳдаги Буюк Маҳкамага қолдирилиб, аҳли иймоннинг хатоларининг жазоси эса қисман бу дунёда берилади. (Изоҳ)

-------------------------

(Изоҳ):Ҳамда Рус каби миллатлар, ҳукми тугаган ва ўзгартириб юборилган бир динни тарк этиш билан, ҳақ ва абадий ва ҳукми тугамаган бир динга ҳиёнат қилиш даражасида Аллоҳни ғазаблантирмаганидан, ҳозирчалик замин уларни қўйиб буларга шиддатланмоқда.

Аудио мавжуд эмас