ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 24
(1-95)

Хусусан, энг мумтоз ва энг хос қардошларимнинг кўпчилик қисми Арабча ўқимаганлар. Буларнинг қаттиқ илтимослари ва хоҳишлари ила у мулоҳазаларнинг, у Ёғдуларнинг қисман изоҳли ва қисман қисқа бир мазмунини Туркий ўлароқ ёзишга мажбур бўлдим. Шу мулоҳазалар ва Арабий рисолалар, ёнги Саиднинг ҳақиқат илмидан бир даража шуҳуд суратида кўрганларининг энг аввалгиси бўлгани учун маънолари ўзгартирилмай ёзилди. Шунинг учун, баъзи жумлалар бошқа сўзларда зикр этилиши билан бирга, бу ерда ҳам зикр этилади. Бир қисми ғоят мужмал бўлганига қарамай, изоҳланмадики, то асл латофатини йўқотмасин.

БИРИНЧИ МУЛОҲАЗА.

Ўз нафсимга хитобан дегандим: Эй ғофил Саид! Билки, шу оламнинг фаносидан сўнгра сенга шериклик қилмаган ва дунё хароб бўлгандан сўнг сени ташлаб кетадиган бир нарсага қалбингни боғламоқ сенга лойиқ эмас.

Аудио мавжуд эмас