ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 49
(1-95)

Агар сенда заррача бу бечора миллатга нисбатан ҳамият бўлса ва олий ҳимматликдан оғиз кўпиртиришинг ёлғон бўлмаса, боқий ҳаётга ёрдам берувчи озчиликка мадад бермоқ лозим. Йўқса, у озчиликни овозини ўчириб, кўпларга ёрдам қилсанг шайтонга ошно бўласан.

Аё, бу миллатнинг фақир ҳоли диндан келган бир зуҳд ва тарки дунёдан келган бир танбалликдан келиб чиқади деб ўйлайсанми? Бу фикринг хатодир. Ажабо кўрмаяпсанмики, Чин ва Ҳинддаги Мажусий ва Бароҳима ва Африкадаги занжилар каби Оврупанинг ҳукмронлиги остига кирган миллатлар биздан ҳам фақирдирлар. Ҳам кўрмаяпсанмики, зарурий озуқадан бошқа мусулмонларнинг қўлларида ҳеч бир нарса қолдирилмаётир. Ё Оврупанинг кофир золимлари ва ё Осиё мунофиқлари ҳийлалари ила ўғирламоқда ва ё тортиб олмоқда.

Аудио мавжуд эмас