шу маънодор ҳодисалар остидаги махфий ҳақиқатларнинг калити... шу олами шаҳодат пардаси орқасидаги олами ғайб тарафидан келган илтифоти Раҳмонийя ва хитоботи азалийянинг хазинаси... шу олами маънавийяи Исломийянинг қуёши, пойдевори, ҳандасаси... олами ухровийянинг харитаси... зот ва сифот ва шууни Илоҳийянинг шарҳловчи сўзи, очиқловчи тафсири, бурҳони нотиқи, нурафшон таржимони... шу олами Инсонийянинг мураббийси, ҳақиқий ҳикмати, муршиди ва ҳидоятчиси... Ҳам бир ҳикмат ва шариат китоби, ҳам бир дуо ва убудийят китоби, ҳам бир амр ва даъват китоби, ҳам бир зикр ва маърифат китоби каби, барча маънавий ҳожатлар учун биттадан китоб; маслаги ва машраби ҳар хил бўлган авлиё ва сиддиқийннинг ва асфиё ва муҳаққиқийннинг (ҳар бирларининг) машрабларига лойиқ битгадан рисолани жамлаган бир Кутибхонаи муқаддасадир.
Қусур сабаби деб ваҳима этилаётган такроротидаги мўъжизий шуьлага боқсанг, кўрасанки: Қуръон ҳам бир китоби зикр, ҳам бир китоби дуо, ҳам бир китоби даъват бўлгани учун ичидаги такрорлари маъқул, балки жуда лозимдир ва энг болигдир. Аҳли қусурнинг ўйлагани каби эмасдир. Зеро, зикрнинг шаъни такрор ила нурланишдадир. Дуонинг шаъни такрортакрор ифода этишдадир. Амр ва даъватнинг шаъни такрор-такрор таъкиддир.