Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 21
(1-93)

Масалан, қуёшни: "Айланадиган бир сирождир, бир чироқдир", деб таърифлайди. Зеро, қуёшдан у қуёш бўлгани учун, маҳияти учун баҳс этмайди. Балки бир нави интизом замбараги ва низомнинг маркази бўлгани учун, интизом ва низом эса, Сониънинг маърифат ойнаси эканлиги учун баҳс этади.

Ҳа "Қуёш айланади", дейди.

"Айланади" деган бу таъбир ила қиш-ёзнинг, кеча-кундузнинг айланиб туришидаги мунтазам қудрат тасарруфотини хотирлатиш билан Сониънинг азаматини англатади. Мана шу айланиш ҳақиқати нима бўлган тақдирда ҳам мақсуд бўлмиш ва ҳам мансуж, ҳам машҳур бўлмиш интизомга таъсир этмас.

Ҳам дерки: Қуёшни "сирож" дейиш билан оламни бир қаср суратида кўз олдимизга келтиради, ичидаги нарсалар эса, инсон ва зиҳаёт учун ҳозирланган жиҳозлар, озиқ-овқатлар ва бошқа лавозимот эканини, Қуёш ҳам тобеъ бир шамчироқ эканини хотирлатиш билан Холиқнинг раҳмати ва эҳсонини англатади. Энди бу қайсар ва сафсатачи фалсафа нима дейишига боқ. У айтадики:

Аудио мавжуд эмас