Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 20
(1-93)

Агар айтсанг: "Ажабо, нима учун Куръони Ҳакийм, фалсафа мавжудотдан баҳс этгани каби, баҳс юритмайди. Баъзи масаларни мужмал қолдиради, баъзисини умум қарашини эркалайдиган, омма ҳисини ранжитмайдиган, авом фикрини ожиз қолдириб чарчатмайдиган даражада яққол бир жўн суратида ифода этади?"

Жавобан деймизки, фалсафа ҳақиқат йўлини йўқотиб қўйган, шунинг учун... Ҳам, ўтган дарслардан ва сўзлардан албатта англагансанки, Қуръони Ҳакийм бу коинотдан баҳс этади, токи Зот ва Сифот ва Илоҳий Исмларни билдирсин. Яъни, бу китоби Коинотнинг маъноларини англаттириб, то Холиқини таниттирсин. Демак, мавжудотга улар мавжудот бўлганлари учун эмас, балки уларнинг яратувчилари туфайли қарайди. Ҳам, барчага хитоб этади. Илми Ҳикмат эса, мавжудотни далил қилади, бурҳон қилади. Далил зоҳирий бўлиши, барчанинг назарига тезда тушунилиши керакдир. Модомики Қуръон муршиддир, бутун инсоният табақасига хитоб этади. Кўпчилик табақа эса, табақаи авомдир. Албатта, ҳақ йўлга бошлаш кераксиз нарсаларни мубҳам қолдириш ила қисқа қилишни, нозик нарсаларни мисол келтириш ила айнига яқин ифодалашни ва хатоларга туширмаслик учун зоҳиран очиқ кўриниб турган нарсаларни ҳудабеҳудага, балки зарарли бир суратда ўзгартиравермасликни тақозо этади.

Аудио мавжуд эмас