РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 101
(1-114)

Тўлиқ бир дур шодаси шаклини ёки неьматларнинг анвоига бир мундарижа шаклини беряпти. Биноаналайҳ, вужуднинг сен кечирган ҳар манзилида ва вазиятида, атворида ва аҳволида "Бу неъматга қандай восил бўлдинг? Нима билан мустаҳақ бўлдинг? Ва шукрини адо этдингми?" деб саволга тортиласан. Чунки воқеь бўлган ҳоллар саволга тобеьдир. Аммо имконда қолиб рўй бермаган ҳоллар саволга тобеь эмас. Сен кечирган аҳвол - вуқуотдир. Келгуси аҳволниг - адамдир. Вужуд масьулдир адам эса, масъул эмасдир. Шундай экан, мозийда шукрини адо этмаган неъматларингнинг шукрини қаэо этишинг лозимдир.

Ҳа, бу ҳаётнинг ғояси ва натижаси ҳаёти абадийя бўлганидек, бир меваси ҳам ҳаётни берган зоти Ҳайй ва Муҳйига нисбатан шукр ва ибодат, ҳамд ва муҳаббатдирки, бу шукр ва муҳаббат ва ҳамд ва ибодат ҳаётнинг меваси бўлгани каби, коинатнннг ҳам ғоясидир.

Аудио мавжуд эмас