РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 100
(1-114)

Шунингдек, калимаси ила яъни, ҳамд ва шукр ила, яъни, неъматдан келган инвомни ҳис қилмоқ ила, яъни, Мунъимни танимоқ ва раҳматининг илтифотини, шафқатининг таважжуҳини ва инвомнинг давомини фикр қилмоқ ила сенга неьматдан минг даража янада лазиз маь-навий бир лаззат эшигини очади".

Иълам, аййуҳал азиз! Жаноби Ҳақ сени адамдан вужудга ва вужуднинг жуда кўп шакл ва вазиятларидан энг аьлоси бўлган муслим сифати билан инсон суратига келтиргандир. Мабдаи ҳаракатинг башланишиг билан охирида оладиган суратнинг орасидаги мутааддид вазиятларнинг, манзилларнинг, атвор ва аҳволнинг ҳар бири сенга оид неъматлар дафтарига қайд эталгандир. Шу эътибор билан қаралса, сен ўтказган замон ипига олмос каби неьматлар тизилган.

Аудио мавжуд эмас