РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 97
(1-114)

Ва ҳоказо, бутун неъмат хазиналарини очиш салоҳиятида бўлган неъмати ий-монга васила бўлган Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссолату вассалам ҳам шундай бир неъматдирларки, навъи башар илал-абад Ул Зотни мадҳу сано этишга қарздордир.

Ва ҳоказо, моддий ва маънавий барча неъматларнинг анвоига мундарижа ва бу-лоқ бўлган Исломийят ва Қуръон неъмати ҳам ғайри мутаноҳий ҳамдларни бил-истиҳқоқ истилзом этади.

САККИЗИНЧИ НУҚТА. Аллоҳга шундай бир ҳамд бўлсинки, коинот деб таъбир қилинган шу китоби кабийр ва унинг тафсири бўлган Қуръони Азимушшоннинг баёнига кўра, бутун боблари ила фасллари ва бутун саҳифалари ила сатрлари ва бутун калимоти ила ҳарфлари ул Зоти Ақдасга сифоти жалолийя ва камолийясини изҳор қилиш билан ҳамду сано ўқигувчидир.

Аудио мавжуд эмас