РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 95
(1-114)

Ва ҳокаэо, волидаларнинг шафқ-атлари ила неъматланган болаларнинг сонича неъматларни ўз ичига олиб, унга кўра ҳамдларга, саноларга лойиқ бўлганлардан бири ҳам роҳиймийятдир. Ҳа, онасиз қолган оч бир боланинг йигисидан мутаассир бўлган ва раҳми келган бир виждон соҳиби, албатга, волидаларнинг болаларига бўлган шафқатларидан завқ олади, мамнун ва шод бўлади. Хуллас, бу каби завқлар ҳар бири битгадан неъматдир ва улар ҳамд ва шукрлар истайди. Коинотга солинган ҳикматларнинг бутун анво ва афроди ададича ҳамд ва шукрларни тақозо қилганлардан бири ҳам ҳокимиятдар. Зеро, инсоннинг нафси раҳмонийятнинг жилвалари ила, қалби роҳиймийятнинг тажаллийоти ила неьматланганликлари каби, инсоннинг ақли ҳам ҳокимиятнинг латоифи билан завқ олади, талаззуз этади. Худди шунинг учун ҳам оғизни тўлдириб "Алҳамдулиллоҳ" дейиш билан ҳамду саноларни исгалэом қилади.

Аудио мавжуд эмас